Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Хитойда Nvidiaга қарши антимонопол текширув бошланди

Хитойда Nvidiaга қарши антимонопол текширув бошланди

Бозорни тартибга солиш давлат бошқармаси (SAMR) Nvidia компаниясига нисбатан Хитойнинг монополияга қарши қонунларини бузганликда айбланиб, тергов бошлади. Бу ҳақда Xinhua хабар беради.

- Nvidiaнинг Mellanox Technologies акцияларини сотиб олишда Хитой Халқ Республикасининг монополияга қарши қонунлари ва SAMR талабларини бузганликда гумон қилгани сабабли, бошқарма қонунга мувофиқ Nvidiaга қарши тегишли тергов бошлади, — дея SAMR хабаридан иқтибос келтирган Xinhua агентлиги.

Nvidia 2019 йилда Mellanoxни сотиб олиш бўйича келишувга эришди.

Global Times хабарига кўра, ноябрь ойида Пекинда ХХР Савдо вазирлиги ва Nvidia вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтган, унда томонлар Nvidiaнинг Хитойда ривожланиши истиқболларини муҳокама қилган.

Nvidia — Америка технология компанияси бўлиб, график процессорлар ва тизим устидаги чиплар ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги етакчи ишлаб чиқарувчи ҳисобланади. 2023 йилда Nvidiaнинг бозор қиймати 1 триллион доллардан ошди.

Киритилди: 17:52 10.12.2024. Ўқилди: 918 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!