Бугун 25 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Хитойда Microsoft ходимларига Андроид смартфонлардан фойдаланиш тақиқланади

Хитойда Microsoft ходимларига Андроид смартфонлардан фойдаланиш тақиқланади

Жорий йилнинг сентябрь ойидан Хитойдаги “Microsoft” ходимлари иш аккаунтларига кириш учун фақат “iPhone” қурилмаларидан фойдаланишлари мумкин, деб ёзади “Bloomberg”.

Агар ходимда “Apple” смартфони бўлмаса, компания унга иш мақсадида бепул “iPhone 15” тақдим этади.

Қайд этилишича, қарор компаниянинг хавфсизлик протоколларини кучайтириш ва потенциал кибертаҳдидларга қарши туриш мақсадида қабул қилинди.

Ушбу янгилик Microsoft компаниясининг “Хавфсиз келажак ташаббуси” (Secure Future Initiative) деб номланган глобал ташаббусининг бир қисмидир.

Ташаббус “Microsoft Authenticator” парол менежери ва “Identity Pass” иловасидан фойдаланишни ўз ичига олади.

Бу янгилик “Google Play"нинг Хитойда мавжуд эмаслиги билан ҳам боғлиқ. Смартфон ишлаб чиқарувчилари “Huawei” ва “Xiaomi” ўзларининг амалий платформаларига эга.

Аммо “Microsoft” хавфсизлик нуқтаи назаридан бундай қурилмаларнинг ўз корпоратив ресурсларига киришини чеклашга қарор қилди.

“Сеcуре Футуре” ташаббуси доирасида компания булутли хизматлардаги заифликларни тезда бартараф этиш ва ходимлар учун кўп факторли аутентификацияни автоматик тарзда жорий этиш учун сунъий интеллект ва бошқа усуллардан фойдаланишни режалаштирмоқда.

Киритилди: 23:11 10.07.2024. Ўқилди: 909 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!