Хитойнинг Цзянси провинциясида қишлоққа кўчки тушиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна 11 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда "Синьхуа" агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, кўчкига "Саудел" тайфуни олиб келган узоқ давом этган кучли ёмғирлар сабаб бўлган.
Қутқарувчилар уч нафар кишини топишга муваффақ бўлди. Уларнинг икки нафари барқарор ҳолатда, яна бир киши ҳалок бўлган.
Офат ҳудудида қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда. Ҳукумат маҳаллий аҳолини эвакуация қилмоқда ва такрорий табиий офатларнинг олдини олиш чораларини кўрмоқда.