Сув тошқинларидан жабр кўрган ҳудудларга қутқарув гуруҳлари ва гуманитар ёрдам юборилди.
Хитойда давом этаётган ёғингарчилик ва кучли ливеньлар оқибатида содир бўлган табиий офатлар натижасида камида 30 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди China Global Television Network (CGTN) телеканали.
Пойтахт Пекинда ёмғирлар кундалик ҳаётга жиддий таъсир кўрсатмоқда. Расмий маълумотларга кўра, Миюнь туманида 28 киши, Яньцин туманида эса яна 2 киши ҳалок бўлган.
Ёмғирлар йўлларга зарар етказди, айрим ҳудудларда электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
Пойтахтда тошқинларни назорат қилиш ишлари фаоллаштирилган ва қидирув-қутқарув операциялари олиб борилмоқда. Шунингдек, зарар кўрган ҳудудларга қутқарув гуруҳлари ҳамда гуманитар ёрдам етказиб берилмоқда.
Охирги маълумотларга кўра, 80 332 нафар аҳоли эвакуация қилинган.