Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Хитойда кучли ёмғир 30 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Хитойда кучли ёмғир 30 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Пекиндаги кучли ёмғир ва сув тошқинлари 30 кишининг ҳаётига зомин бўлди, расмийлар эса 80 мингдан ортиқ аҳолини эвакуация қилди.

Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар берди.

Унга кўра, ҳалок бўлганларнинг 28 нафари шаҳар шимолидаги Миюнь тумани аҳолисидир. Ёмғирдан жабр кўрган ҳудудда автомобиль йўллари ва электр узатиш линиялари шикастланган.

Пекинда сўнгги бир неча кун ичида тушган ёғингарчиликнинг ўртача миқдори тахминан 166 мм. Шаҳарнинг айрим ҳудудларида бу кўрсаткич 544 мм га етади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой раҳбари Си Цзиньпин инсонлар қурбон бўлишининг олдини олиш учун максимал куч сарфлашни буюрган эди.

Киритилди: 10:15 29.07.2025. Ўқилди: 753 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!