Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Хитойда электрон савдонинг умумий ҳажми 42 трлн юанга (6,5 трлн доллар) тенг бўлди

Хитойда электрон савдонинг умумий ҳажми 42 трлн юанга (6,5 трлн доллар) тенг бўлди

Хитойда сўнгги ўн йил ичида электрон тижорат соҳасида улкан ютуқлар кузатилди. Ҳозирги вақтда ХХР дунёдаги энг йирик электрон тижорат бозори ҳисобланиб, унда қарийб 850 млн кишидан иборат кўплаб харидорлар истиқомат қилади.

🌐Электрон савдонинг умумий ҳажми – 42 трлн юанга (6,5 трлн доллар) тенг бўлди. Жисмоний товарлар чакана савдосининг чорак қисмидан кўпроғи Интернет орқали сотилган товарлар ҳиссасига тўғри келган, бу жаҳон бўйича ўртача кўрсаткичдан 18,8% юқори.

📈B2B (бизнесдан бизнесга) шаклидаги трансчегаравий электрон тижорат ҳам Хитой иқтисодиётининг муҳим таркибий қисмига айланди, 2023 йилга келиб ушбу бозорнинг кутилаётган қиймати – қарийб 9 трлн юанни ташкил этди (1,3 трлн доллар).

☝️Жаҳон банки экспертларининг фикрича, Хитойда электрон тижорат муваффақияти рақамли технологияларнинг афзалликлари юқори даромадли ва юқори урбанизациялашган мамлакатлар билан чекланиб қолмаслигини кўрсатди.

📊Хитойнинг қишлоқ ҳудудларида электрон тижоратни ривожлантириш бўйича эришган муваффақиятлари рақамли технологияларнинг афзалликлари фақат юқори даромадли мамлакатлар ва шаҳар туманлари билан чекланиб қолмаслигини кўрсатди.

Киритилди: 15:44 11.12.2023. Ўқилди: 1597 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!