Бугун 9 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Хитойда чикунгуня вируси билан касалланганлар сони 7000 дан ошди — ОАВ

Хитойда чикунгуня вируси билан касалланганлар сони 7000 дан ошди — ОАВ

Мамлакатнинг Гуандун провинсиясида июлдан буён чикунгуня вирусига чалиниш билан боғлиқ 7000 дан ортиқ ҳолат аниқланди. Маҳаллий маъмурият вакиллари ҳудудда карантин чораларни кўрмоқда.

Чикунгуня вируси чивинлар орқали тарқалади. У иситма ҳамда бўғимларда кучли оғриқ келтириб чиқарди, аломатлар баъзан йиллар давомида йўқолмаслиги мумкин. Ушбу вирус одамдан одамга юқмайди – унинг ташувчиси фақат чивинлар ҳисобланади. Яъни, вирусга чалиниш учун уни юқтириб олган одамни чаққан чивин чақиши керак бўлади.

Хитой расмийларига кўра, ҳозирча чикунгуняга чалинган беморларнинг барчасида енгил шаклдаги симптомлар кузатилмоқда ва беморларнинг 95 фоизига бир ҳафта ичида жавоб бериб юборилмоқда. Чикунгуня эпидемиялари Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиёда, шунингдек, Африкада тез-тез учрайди, аммо Хитойда бунгача бу қадар кенг тарқалмаган эди.

Ўзбекистон Санитария-эпидемиология қўмитасининг маълум қилишича, Хитойда авж олган чикунгуня безгаги Ўзбекистонда тарқалмайди. Қўмитага кўра, ушбу касалликни тарқатувчи чивинлар Ўзбекистон табиатида учрамайди.

Киритилди: 12:16 07.08.2025. Ўқилди: 476 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!