Хитойнинг шимолий Тибетида 7 магнитудали зилзила содир бўлди.
Бу ҳақда Хитой сейсмик тармоқлар маркази хабар берди.
Марказ маълумотларига кўра, зилзилалар маҳаллий вақт билан соат 22:33 да қайд этилган. Зилзила эпицентри Тибетнинг шимолий қисмидаги Нагчу шаҳридаги округда жойлашган.
Зилзила эпицентри 10 км чуқурликда жойлашган.