The Hill нашрининг ёзишича, узоқ давом этган, машаққатли уруш АҚШни, Европани чалғитади ва шу орқали Хитой таъсирини кучайтиради. Хитой Россиянинг урушда ғалаба қозониши вариантини хохламайди, чунки бу унга ҳеч қандай фойда келтирмайди.
Бироқ, Россиянинг урушда мағлуб бўлиш сценарийси бир қатор беқарорлаштирувчи омиллар, хусусан, мамлакатда давлат тўнтариши содир бўлишига таҳдид соладиган ички зўравонлик, Путиннинг ҳокимиятдан четлатилиши, "элиталар уруши" ва минтақаларнинг мустақиллигини эълон қилиши сабабли Хитойга тўғри келмайди.
Мақолада айтилишича, бу ҳолатда Хитой Россия Федерациясининг айрим ҳудудларини аннексия қилиши мумкин бўлса-да, бу мамлакат хавфсизлигига таҳдид солади.