Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Хитой Трампнинг айбловларини рад этди

Хитой Трампнинг айбловларини рад этди

Хитойнинг Вашингтондаги элчихонаси вакили Лю Пенюй АҚШнинг сайланган раҳбари Дональд Трампнинг Пекин АҚШга фентанил етказиб беришда ёрдам бераётгани ҳақидаги айбловларини рад этди.

Унинг сўзларига кўра, бу фикрлар фактлар ва ҳақиқатга мутлақо зиддир.

"Хитой томони АҚШ манфаатларига дахлдор гиёҳванд моддалар билан боғлиқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш операцияларининг бориши ҳақида АҚШга маълумот берди. Хитой АҚШнинг маълум ишлар бўйича маълумотларни текшириш ҳақидаги сўровларига жавоб берди ва зарур чораларни кўрди," - дея дипломатнинг сўзларини келтирмоқда РИА Новости.

Шу билан бирга, у икки мамлакатнинг гиёҳванд моддаларга қарши кураш соҳасидаги ҳамкорлигини тиклаш ХХР раиси Си Цзиньпин ва АҚШ президенти Жо Байден ўртасида 2023 йилда Сан-Франсискода бўлиб ўтган учрашувда эришилган муҳим келишувлардан бири бўлганини таъкидлади.

Киритилди: 09:09 26.11.2024. Ўқилди: 824 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!