Бугун 13 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Хитой Трамп билан келишув эвазига ўзаро савдо алоқаларини қисқартирадиган давлатларга таҳдид қилди

Хитой Трамп билан келишув эвазига ўзаро савдо алоқаларини қисқартирадиган давлатларга таҳдид қилди

Хитой Трамп билан келишув эвазига ўзаро савдо алоқаларини қисқартирадиган давлатларга таҳдид қилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

ХХР Савдо вазирлиги душанба куни берган баёнотида, Пекин мамлакатларнинг Қўшма Штатлар билан савдо низоларини ҳал қилиш қарорини ҳурмат қилишини билдирган, бироқ “Хитой манфаатлари ҳисобига келишувга эришадиган ҳар қандай томонга қатъий қарши эканини” таъкидлаган.

Пекин бу каби ҳаракатларни “ҳеч қачон қабул қилмаслигини” ва “кескин қарши чоралар кўришини” билдирмоқда.
Хитой бунинг ўрнига Қўшма Штатларга қарши биргаликда курашишни таклиф қилмоқда.

"Хитой барча томонлар билан бирдамлик ва мувофиқликни мустаҳкамлашга, биргаликда жавоб беришга ва бир томонлама қўрқитиш ҳаракатларига қарши туришга тайёр", дейилади ХХР Савдо вазирлиги баёнотида.

Аввалроқ Трамп ўнлаб давлатларни Хитой билан ҳамкорликни чеклашга кўндириш эвазига АҚШ томонидан божлар бўйича имтиёзлар таклиф қилмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Киритилди: 18:25 21.04.2025. Ўқилди: 1404 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!