Хитой ҳукумати шарқий Фуцзянь провинциясида, Тайван ороли яқинида жойлашган Фуцин атом электр станцияси хавфсизлигини таъминлаш мақсадида "Бўрон-2025" деб номланган кенг қамровли машғулот ўтказди.
Бу ҳақда Хитой миллий ядро корпорацияси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, тадбир давомида ушбу объектга ҳужум содир этилган тақдирда жавоб сценарийси ишлаб чиқилган.
Ушбу машқлар мунтазам ва ҳар икки йилда бир марта ўтказилади. Олтинчи бор ўтказилаётган тадбир Атом энергияси бўйича давлат бошқармаси ва Жамоат хавфсизлиги вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилди.
Ушбу машғулотларнинг асосий мақсади Хитой раиси Си Цзиньпин томонидан илгари сурилган ядровий хавфсизлик концепциясини ҳисобга олган ҳолда "инқирозга қарши курашиш кўникмаларини кучайтириш"дир. Асосий вазифалар қаторига ташқи ҳужумга жавобан тезкор чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, шунингдек, у олиб келиши мумкин бўлган салбий оқибатларнинг олдини олиш киради.