Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мао Ниннинг айтишича, Украина инқирозининг моҳияти Европа хавфсизлигини бошқаришдаги “катта қарама-қаршиликлар портлашида” ётади.
Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда.
“Украина инқирози моҳиятан фожиа бўлиб, уни олдини олиш мумкин эди. Украина инқирозининг моҳияти Европа хавфсизлигини бошқаришдаги қарама-қаршиликларнинг катта портлашидадир”, деди у.