Бугун 21 август, 2026 йил, жума

O'ZB

"Россия Украинага оид ҳар қандай оқилона таклифларни тинглашга тайёр"

"Россия Украинага оид ҳар қандай оқилона таклифларни тинглашга тайёр"
Россия Украинадаги вазиятни тартибга солиш бўйича “ерда” юзага келган воқеликка мос келадиган ҳар қандай оқилона таклиф ва ғояларни тинглашга тайёр. Бу ҳақда Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Рябков маълум қилди. “Россия Федерацияси Россия президенти томонидан белгиланган мақсадларга мос келадиган ва “ерда” юзага келган воқеликка жавоб берадиган ҳар қандай оқилона таклиф ва ғояларни тинглашга тайёр”, - деди Рябков News.ru нашрига берган интервьюсида. У Украина Қуролли кучларини қайта қуроллантириш ва ЕИ-Украина талабларини “ўтказиш” учун вақт ютишга бўлган уринишлар номақбул эканини урғулади. “...мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ва таърифига кўра ҳал қилишга хизмат қила олмайдиган уриниш ва талаблар”, - деди Россия ташқи ишлари вазири ўринбосари.
Киритилди: Бугун 13:42. Ўқилди: 809 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!