Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани солиқ инспекцияси Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш шўъбаси давлат солиқ бош инспектори Гайибов Умид Рахманбердиевичнинг 46 ёшида вафот этгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилинди.
Умид Рахманбердиевич 20 йилдан зиёд вақт давомида бир туман инспекциясида фидокорона меҳнат қилиб, солиқ тизими ривожи ва давлат хизмати тараққиётига муносиб ҳисса қўшди. У ўзининг садоқати, масъулияти ва кўп йиллик самарали меҳнати билан ҳамкасблари орасида муносиб ҳурмат қозонган эди.
Инсон умри қисқа, аммо унинг эзгу ишлари, ҳалол меҳнати ва яхши номи умрбоқийдир. Умид Рахманбердиевичнинг давлат хизматидаги кўп йиллик фаолияти ва ёрқин хотираси ҳамкасблари қалбида ҳамиша сақланади.
"Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради" - дейилади Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси баёнотида.