Бугун 21 август, 2026 йил, жума

O'ZB

Шукрулло Исроилов расмий лавозимга тайинланди

A A A
Шукрулло Исроилов расмий лавозимга тайинланди

Ижтимоий тармоқларда халқимизнинг севимли сўз устаси Шукурилло Исроилов Маданият вазири ўринбосари лавозимига тайинлангани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Мазкур хабар юзасидан Маданият вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Бугун, 21 август куни маданият вазири Озодбек Назарбеков Тошкент шаҳрида маданият ва санъат соҳасида амалга оширилаётган ишлар, соҳадаги ислоҳотлар ижроси ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан соҳа вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди. Йиғилиш доирасида ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилди. Унга кўра, Бахромов Бекзод Бахром ўғли Тошкент шаҳар маданият бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шунингдек, халқимизнинг севимли сўз устаси Исроилов Шукурилло Ахмадқулович Тошкент шаҳар маданият бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Киритилди: Бугун 18:30. Ўқилди: 835 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!