Бугун 21 август, 2026 йил, жума

O'ZB

Тони Кроос «Олтин тўп-2026»ни ким ютишини айтди

Тони Кроос «Олтин тўп-2026»ни ким ютишини айтди

Германия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос «Олтин тўп» соврини учун ўз фаворитини маълум қилди. Унинг фикрича, «ПСЖ» вингери Хвича Кварацхелия ушбу нуфузли мукофотга энг муносиб футболчи.

Кроос грузиялик футболчини бошқа даъвогарлардан устун қўйди ва уни айни пайтда дунёнинг энг яхши футболчиси деб ҳисоблашини таъкидлади.

«Олтин тўп» соҳиби Хвича Кварацхелия бўлиши керак! Мен учун у сўзсиз биринчи рақам.

Жаҳон чемпионатида иштирок этган тўрт футболчи — Месси, Беллингем, Мбаппе ва Родри — ўз клубларида ўртамиёна мавсум ўтказди. Кварацхелия эса энг яхши футболчи. Шу билан бирга, у ўтган мавсумда ҳам, ҳозир ҳам дунёнинг энг яхши клуби сафида тўп тепмоқда», — деб ёзди Кроос ижтимоий тармоқда.

2026 йилги «Олтин тўп»ни топшириш маросими 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтади.

Киритилди: Бугун 09:54. Ўқилди: 1273 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!