Хитой шимолидаги Ички Мўғулистон автоном районида содир бўлган сув тошқинида ҳалок бўлган сайёҳлар сони 12 нафарга етди.
Бу ҳақда Xinhua агентлиги хабар берди
Агентлик маълумотларига кўра, қидирув ишлари давомида расмийлар 1600 дан ортиқ қутқарувчини сафарбар қилган. Жума куни эрталаб кучли оқим автомобиллари билан бирга олиб кетилган сайёҳларнинг охиргисининг жасади топилди.