Зеленский Канада бош вазири Марк Карни билан матбуот анжуманида журналистларнинг саволига жавоб берди.
Украина президенти Владимир Зеленский Пентагон Киевга Россия ҳудудига ҳужумлар учун Қўшма Штатларнинг АТАCМS ракеталаридан фойдаланишни тақиқлагани ҳақидаги хабарларга шундай изоҳ берди.
"Биз Украина мудофаа саноати корхоналарида ишлаб чиқариладиган узоқ масофали қуроллардан фойдаланяпмиз. Сўнгги пайтларда биз АҚШ билан бундай масалаларни муҳокама қилмаяпмиз. Қачонлардир шундай бўлган. Энергетикамизга қилинган ҳужумлардан сўнг жавоб зарбаларимизга турли сигналлар берилганини эслайсиз. Бунга анча бўлди. Бугун буни эсламаймиз ҳам", — деди Зеленский.