Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Хитой: Россия ва Украинада «ягона танлов» бор

Хитой: Россия ва Украинада «ягона танлов» бор

Россия ва Украина ўртасидаги уруш назоратдан чиқиб кетмаслиги лозим. Ҳар икки томон ҳам ўз халқларининг асосий манфаатларини кўзлаб, бир-бирининг суверенитетини, мустақиллигини ва ҳудудий яхлитлигини ўзаро ҳурмат қилган ҳолда, шунингдек, бир-бирининг қонуний хавотирларини инобатга олган ҳолда иш тутишлари керак. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Ван И баёнот берди. Унинг сўзларини вазирлик матбуот хизмати келтирмоқда.

«Биз тинчлик тарафида қатъиймиз. Урушларда ғолиблар йўқ, можароларнинг келажаги йўқ. Тинчликка имконият бериш керак. Вазиятни совутиш, можаронинг жанг майдонига тарқалишининг олдини олиш ва уруш авж олишига йўл қўймаслик ниҳоятда муҳим», — деди Ван И.

Россия ва Украина бир-биридан узоқлаша олмайдиган қўшнилар, уларнинг ягона танлови ҳамжиҳатликда яшаш, деди вазир. У бутун дунё тинч йўл билан тартибга солиш йўлини қўллаб-қувватлашига умид билдирди.

«Тинчлик уруғини сепинг, улар бир кун келиб тупроқни ёриб, униб чиқади, ўсади ва кўпаяди», - деди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари.

Киритилди: 18:51 28.09.2024. Ўқилди: 6569 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!