Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Хитой раҳбари Си Жинпин АҚШ президенти Доналд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди

Хитой раҳбари Си Жинпин АҚШ президенти Доналд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди

Трамп Си Жинпин билан телефон орқали суҳбатлашганини тасдиқлади.

АҚШ президентининг маълум қилишича, у Хитой раҳбари билан савдо масалаларини муҳокама қилган, Украина мавзуси эса кўтарилмаган.

"Биз яқинда эришилган савдо битимининг айрим нозик жиҳатларини муҳокама қилдик. Суҳбат тахминан бир ярим соат давом этди ва икки давлат учун ҳам жуда ижобий натижа билан якунланди. Эндиликда нодир элементларни етказиб бериш юзасидан ҳеч қандай савол бўлмаслиги керак. Тегишли жамоаларимиз яқин кунларда учрашишади.

Бундан ташқари, Си Жинпин мени Хитойга таклиф қилди ва мен бу таклифни қабул қилдим. Икки буюк давлат раҳбарлари сифатида биз бу учрашувни интиқлик билан кутмоқдамиз. Суҳбат деярли тўлиқ савдо мавзусига бағишланди. Россия, Украина ёки Эрон борасида ҳеч нарса муҳокама қилинмади. Бўлажак учрашув санаси ва жойи ҳақида матбуотга алоҳида хабар берамиз", — деб ёзди Қўшма Штатлар президенти Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Киритилди: 21:05 05.06.2025. Ўқилди: 401 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!