Бугун 22 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Хитой раҳбари Саудия Қироли билан учрашди

A A A
Хитой раҳбари Саудия Қироли билан учрашди

Учрашув Ар-Риёддаги Қирол саройида бўлиб ўтди. “CGTN” хабар қилганидек, Хитой етакчиси Саудия Арабистони кўп томонлама дунёда муҳим куч экани, Хитой Қироллик билан муносабатни ривожлантиришга жиддий аҳамият бераётганини таъкидлаган.

Ўз навбатида Қирол Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд сўнгги йилларда Саудия Арабистони ва Хитой ўртасида барча соҳаларда стратегик бирикиш ва амалий ҳамкорликда катта муваффақиятга эришилганини қайд этди.

Учрашув якунида Хитой Халқ Республикаси ва Саудия Арабистони Қироллиги ўртасида кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисида келишув имзоланди. Шунингдек, томонлар икки йилда бир марта давлат раҳбарлари даражасида учрашув ўтказишни маъқулладилар.

Киритилди: 15:50 09.12.2022. Ўқилди: 2267 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!