Бугун 1 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилиши бошланди

Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилиши бошланди

27 декабрь санаси тарихий кун сифатида минтақамиз тарихида мухрланадиган бўлди.

Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилишига старт берилди. Шу муносабат билан бўлиб ўтган маросимда Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев, Хитойнинг Тараққиёт ва ислоҳотлар қўмитаси раиси Чжен Шанцзе раҳбарлигидаги делегациялар иштирок этди.

Маросим аввалида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда ХХР Раиси Си Цзиньпин тадбир иштирокчиларига мурожаат йўллади.

Давлатимиз раҳбари мурожаатида айтилишича, ушбу йўл орқали йилига 15 миллион тонна юк ташилади.

Келгусида ушбу темир из Трансафғон йўлаги билан туташиб, Хитой, Марказий Осиё ва Жанубий Осиё ўртасидаги транспорт-коммуникация тармоғини самарали бирлаштириш ва кучайтиришга имкон яратади.

Қошғар – Торугарт – Макмал – Жалолобод Андижон йўналиши бўйича 20 бекат, 42 кўприк, 25 тоннел барпо этилади. Бундан ташқари замонавий транзит-логистика инфратузилмаси, омборхона ва терминаллар қурилади.

Мазкур йирик лойиҳа амалга оширилиши шубҳасиз, мамлакатларимиз иқтисодиётига катта фойда келтиради. Пирвардида юзлаб янги корхоналар, ўн минглаб иш ўринлари яратилади.

Киритилди: 09:51 28.12.2024. Ўқилди: 465 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!