Каталониянинг "Барселона" клуби айни дамда жиддий масала олдида турибди. Гап Дани Ольмо билан боғлиқ.
Гар шундаки, агар яқин соатлар ичида "Барселона" Ольмони рўйхатдан ўтказа олмаса, футболчи тўлиқ эркин агентга айланади.
Энг ёмони, испан клуби футболчига 2030 йилгачп амал қиладиган шартномасидаги маошининг тўлиқ қисмини тўлаши керак бўлади. Клуб, шунингдек, "РБ Лейптсиг" билан шартнома шартларини тўлиқ бажариши, 48 млн еврогача бўлган тўловларни амалга ошириши лозим.