«Реал Мадрид» сардори Дани Карвахаль фаолиятини Қатарда давом эттириш ниятида эканлигини маълум қилди.
«32 ёшдаман ва ҳозирда ёш бола эмасман. 4-5 йилдан сўнг фаолиятимни якунлайман. Яқин Шарқда фаолият олиб бораманми? Нега йўқ! Мен «Реал»га қарши ўйнамаслик учун Европа жамоаларида ўйнамаслигимни бир неча бор таъкидлаганман. Мен учун Қатар яхши вариант бўлса керак», — деб фикр билдирди Дани Карвахаль.
Маълумот учун, Дани Карвахаль 2013 йилдан бери «Қироллик клуби»да фаолият олиб боради. У шу йилнинг октябрь ойида оёғидан жиддий жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққанди.