Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро вилояти Ғиждувон туманлараро судининг 2024 йил 4 октябрдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор ЯТТ “Т.Убайдуллоев”дан ундирувчи “Капиталбанк” АТБ “Капитал 24” ЧБФ фойдасига 10.440 АҚШ доллари кредит қарздорлиги ундириш, ундирувни банк ва мижоз ўртасида тузилган гаров мулки баҳосини баҳолаш далолатномасига асосан 113.200.000 сўмга баҳоланган қарздорга тегишли бўлган, 2020 йилда ишлаб чиқарилган “Nexia-3” русумли автотранспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Ғиждувон туман бўлими иш юритувига келиб тушган ҳамда ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилган.
Қарздорликни бартараф қилиш учун қонунчиликка мувофиқ қарздорга ихтиёрий муддат берилган бўлсада, ижро ҳужжати талаблари бажарилмаган.
Кредит қарздорлигини бартараф этиш учун қарздорга муддат берилган, бартараф қилинмаган тақдирда, автомашина реализация қилиш учун онлайн-аукцион савдоларига чиқарилиши ҳақида расман огоҳлантирилган.