Бугун 4 январь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Метан заправкадаги навбатларни танқид қилган фуқаро қамалди

Метан заправкадаги навбатларни танқид қилган фуқаро қамалди

Ижтимоий тармоқларда бир фуқаро Дўстов метанда юзага келаётган муаммоларни танқид қилгани акс этган видео тарқалган эди. Ушбу фуқарога нисбатан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди томонидан 26 декабрь куни 15 сутка қамоқ жазоси тайинлангани айтилмоқда.

Аниқланишича, фуқаро Дўстов майда безорилик, яъни жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкинишда айбланган.

Суд Ғ.Дўстовга жазо тайинлашда Олий суд Пленумининг "Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги 35-сонли қарорига кўра, МЖтКнинг 183-моддаси санкциясида назарда тутилган маъмурий қамоқ жазосини қўллаган.

Киритилди: 10:02 01.01.2025. Ўқилди: 7095 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!