Бугун 4 январь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Россия ва Украина ўртасида 2025 йилда тинчлик шартномаси тузилади

Россия ва Украина ўртасида 2025 йилда тинчлик шартномаси тузилади

Financial Times прогнозларига кўра, Россия 2025 йилда кескинроқ санкциялар таҳдиди остида Украина билан тинчлик шартномаси тузади.

Нашрнинг фикрича, келишувга эришиш учун АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Киевни қўллаб-қувватлашни кучайтириши керак бўлади.

Украина президенти Владимир Зеленский Россия босиб олинган ҳудудларни назорат қилишига рози бўлишини кутмоқда. Бунинг эвазига у АҚШ кўмагида Европа хавфсизлиги кафолатларини сўрайди ва Украинанинг НАТОга кириши музлатилади.

Россия президенти Владимир Путин Украина Қуролли кучларининг ЛХР ва ДХР ҳудудлари, шунингдек, Херсон ва Запорожье вилоятларидан олиб чиқилишини ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш шарти деб атади. Шунингдек, у Украинадан НАТОга киришдан бош тортишни талаб қилмоқда.

Декабрь ойида Дональд Трамп Путин билан учрашиш ва Украина можаросига барҳам бериш вариантларини муҳокама қилиш ниятида эканлигини маълум қилган эди.

Кеча, 30 декабрь куни Кремль ҳарбий ҳаракатларни тугатиш учун ҳеч қандай ҳаракатлар йўқлигини маълум қилди.

Киритилди: 10:20 01.01.2025. Ўқилди: 1925 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!