"Барселона" вингери Ламин Ямал жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлди. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда. Манбага кўра, эртага 17 ёшли футболчи умумий гуруҳда машғулотларга киришади.
Ямал жароҳат олдидан сўнгги ўйинини 15 декабрь куни ўтказди. Жорий мавсумда футболчи барча мусобақаларда 21 та ўйинда иштирок этиб, 6 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.
"Барселона" навбатдаги ўйинини 4 январ куни "Барбастро"га қарши ўтказади.