Тажрибаларда ой ғиштлари оддий ердаги ғиштларга қараганда уч баробар мустаҳкам экани маълум бўлди.
Хитой Ойда биринчи доимий база яратиш ҳаракатини давом эттирмоқда. 15 ноябрь куни мамлакат “Тянгун” космик станцияси бортида Ой тупроғидан қурилиш материаллари ишлаб чиқариш имкониятини синаб кўриш мақсадида ноёб тажрибани ишга туширди.