Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Хитой НАТОни янги совуқ уруш бошлашга уринишни бас қилишга чақирмоқда

Хитой НАТОни янги совуқ уруш бошлашга уринишни бас қилишга чақирмоқда

Хитой НАТОни ХХР ҳақида ёлғон маълумот тарқатиш, шунингдек, “совуқ уруш”нинг янги босқичини бошлашга уринишни тўхтатишга чақирди.

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ван Вэньбинь маълумот берди.

- Биз НАТОни мафкурадан холи бўлишга, қарама-қаршилик қўзғатиш, Хитой ҳақида иғво тарқатиш ва совуқ урушнинг янги босқичини бошлашга уринишни бас қилишга чақирамиз, - деди Ван. - НАТО совуқ уруш маҳсули ва АҚШ бошчилигидаги дунёнинг энг йирик ҳарбий иттифоқи.

Дастлаб НАТО Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти эди, бироқ сўнгги йилларда аъзо давлатлар ўз кучини кўрсатиш учун Осиё-Тинч океани минтақасигача етиб борган. “Бу ҳаракатлар жуда хатарли ва албатта, Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлари ва халқаро ҳамжамият қаршилигига учрайди.

Киритилди: 18:57 23.06.2022. Ўқилди: 2304 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!