Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Хитой Ҳиндистонда Тибетнинг диний етакчиси Далай-Лама XIV билан учрашганидан сўнг Чехия президенти Петр Павел билан алоқаларни узди

Хитой Ҳиндистонда Тибетнинг диний етакчиси Далай-Лама XIV билан учрашганидан сўнг Чехия президенти Петр Павел билан алоқаларни узди

Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Лин Цзян маълум қилди.

"Хитойнинг бир неча бор билдирган норозиликларига ва қатъий эътирозларига қарамай, Чехия президенти Петр Павел Далай-Лама билан учрашиш учун Ҳиндистонга борди. Бу Чехия ҳукумати Хитой ҳукуматига нисбатан олган сиёсий мажбуриятларига зид ва Хитойнинг суверенитети, ҳудудий яхлитлигига зарар етказади", —деди Цзян.

Хитой ТИВ вакилининг қўшимча қилишича, Пекин бундай учрашувларни қатъиян қоралайди, бунга қарши чиқади ҳамда Чехия томонига норозилик билдиради.

Киритилди: 14:50 13.08.2025. Ўқилди: 751 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!