Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

“Хитой ҳарбий самолёт ва кемалари атрофда изғиб юрибди” – Тайван Мудофаа вазирлиги

“Хитой ҳарбий самолёт ва кемалари атрофда изғиб юрибди” – Тайван Мудофаа вазирлиги

14 август, якшанба куни Тайван атрофида Хитой армиясининг 22 та ҳарбий самолёти ва 6 та кемаси кўринди, дея хабар беради Тайван Мудофаа вазирлиги.

Агентликнинг таъкидлашича, 11 та самолёт Тайван бўғозидаги томонларнинг таъсир зоналарини чекловчи деб ҳисобланган ҳаво ва денгиз чизиғидан шарққа ва Тайван ҳаво мудофаасини аниқлаш зонасининг жануби-ғарбий қисмида парвоз қилган.

Хитой ҳаво ва денгиз транспорт воситалари электрон кузатув ускуналари, патрул самолётлари, кемалар ва ракета тизимлари орқали кузатилмоқда, деди Тайван Мудофаа вазирлиги.

АҚШ Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосининг 2 ва 3 август кунлари Тайванга ташрифи ортидан Хитой орол атрофида ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда.

Олтита туманни қамраб олган машқлар орол атрофида амалда блокада яратди.

Маълумот учун, Пелоси 25 йил ичида Хитой билан суверенитет можаросида бўлган оролга ташриф буюрган АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг биринчи спикери бўлди.

Киритилди: 23:07 16.08.2022. Ўқилди: 2931 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!