Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Пекинда Испания Бош вазири Педро Санчес билан бўлиб ўтган учрашувда Яқин Шарқдаги можаро дунё тартибининг бузилишига олиб келаётганини таъкидлади.
Бу ҳақда «Bloomberg» агентлиги хабар бермоқда.
«Халқаро тартиб парчаланиб бормоқда», — дея қайд этди Хитой етакчиси.
Шунингдек, Си Цзиньпин Испанияни «жунгли қонунларига қайтиш»нинг олдини олиш мақсадида янада яқинроқ ҳамкорлик қилишга чақирди.