Бугун 18 октябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Хитой давлат хизматига ишга қабул қилиш ёшини 35 ёшдан 38 ёшгача оширди

Хитой давлат хизматига ишга қабул қилиш ёшини 35 ёшдан 38 ёшгача оширди

Хитой сўнгги ўн йил ичида биринчи марта давлат хизматига қабул қилиш ёшини қайта кўриб чиқди, дея хабар беради China Daily.

Хитой Халқ Республикаси Давлат хизмати бўйича давлат бошқармаси 30 ноябрда бўлиб ўтадиган миллий имтиҳон учун ариза топшириш жараёни олдидан янги қоидаларни эълон қилди.

Янгиланган талабларга кўра, номзодларнинг аксарияти учун энг юқори ёш чегараси 35 ёшдан 38 ёшгача оширилди. Магистратура ёки докторантура даражасига эга бўлган фуқаролар учун бу чегара 40 ёшдан 43 ёшгача кўтарилди.

2026 йилда Хитойнинг марказий давлат идоралари ва уларга бўйсунувчи тузилмаларнинг 38 100 нафар давлат хизматчисини ишга олиши кутиляпти. Бу ўтган йилга нисбатан 1602 кишига кам ва 2019 йилдан бери биринчи марта қисқариш.

Ёш чегараси ўзгарганига қарамай, мутасаддилар ёшларни иш билан таъминлашга асосий эътиборни қаратяпти. Хусусан, 26 мингга яқин бўш иш ўрни олий ўқув юртларини кейинги йилларда тамомлаган битирувчилар учун мўлжалланган.

Мутахассисларнинг фикрича, бу қарор Пекиннинг пенсия ёшини босқичма-босқич ошириш сиёсатига мос келади.

Киритилди: 23:05 17.10.2025. Ўқилди: 437 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!