Бугун 18 октябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАдан 350 минг АҚШ доллари ундириб олмоқчи

Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАдан 350 минг АҚШ доллари ундириб олмоқчи

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистон терма жамоасидаги уч нафар ёрдамчиси Ўзбекистон футбол ассоциациясини судга бермоқчи.

Мутахассислар ФИФА низоларни ҳал қилиш палатасига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, уларда тахминан 350 минг евро қарз борлигини даъво қилишади. Уларнинг шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар тузилганди, бироқ Фабио Каннаваро мураббийлар штаби келиши билан битим тўхтатилган.

Ёрдамчиларга ёшлар терма жамоалари билан ишлаш имкониятини таклиф қилишди, бироқ шартнома бир неча йиллардан буён жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрган терма жамоа учун тузилгани учун улар рад жавобини беришди.

Киритилди: 17:52 17.10.2025. Ўқилди: 990 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!