Бугун 29 март, 2020 йил, якшанба

O'ZB

Хитой COVID-19 га қарши курашда 89 мамлакатга ёрдам берди

Хитой COVID-19 га қарши курашда 89 мамлакатга ёрдам берди

Хитой 89 давлатга ва тўртта халқаро ташкилотга янги коронавирус инфекциясига қарши курашда ёрдам кўрсатди, дея хабар берди Хитой Халқаро Ривожланиш Ҳамкорлик Агентлиги.

Айни вақтда ёрдам дастурларининг янги босқичи тайёрланмоқда, дея қўшимча қилди департамент бошлиғи ўринбосари Дэн Боцин Пекинда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Унинг қўшимча қилишича, бугунги кунда Хитой Осиёнинг 28 давлат, Европанинг 16, Африканинг 26, Американинг тўққиз ва Тинч океанининг жанубий қисмидаги 10 мамлакатини турли хил ёрдамлар, шу жумладан, махсус тиббий гуруҳлар ва тиббий асбоб-ускуналар билан қўллаб-қувватламоқда.

Киритилди: 19:11 26.03.2020. Ўқилди: 1857 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!