Бугун 5 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Хитой Австралияни провокация қилмоқда

Хитой Австралияни провокация қилмоқда

Хитой билан муносабатлардаги кучайиб бораётган кескинлик фонида ўтган ҳафта Австралия қирғоқлари яқинида учта Хитой кемаси - фрегат, крейсер ва таъминот кемаси кузатилди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Ричард Марлес Sky News'га хабар берди. Унинг айтишича, Хитой кемалари шарқий қирғоқ бўйлаб йўл олган.

"Биз уларни диққат билан кузатиб бормоқдамиз ва ҳар бир ҳаракатини назорат қилишда давом этамиз," - деди Марлес.

Австралия Хитойни ҳарбийларининг хавфли хатти-ҳаракатлари учун айблов билан чиқди.

Хусусан, бир неча кун олдин Хитой қирувчи самолёти Жанубий Хитой денгизида Австралия ҳаво кучлари самолёти яқинида сигнал ракеталарини учирди. Пекин бунга жавобан Австралия самолётини "Хитой суверенитетини бузганлик ва мамлакат миллий хавфсизлигига таҳдид солганлик"да айблади.

Хитой ва Австралия ўртасидаги бундай ҳодисалар илк бор содир бўлаётгани йўқ. Минтақадаги ҳаво ва денгиз йўллари тобора баҳсли мавзуга айланиб бормоқда, бу эса вазиятни янада кескинлаштирмоқда.

Хитой Жанубий Хитой денгизининг деярли бутун ҳудудига даъво қилмоқда (бу даъволарнинг бир қисми Гаагадаги Доимий арбитраж суди томонидан 2016 йилдаёқ ғайриқонуний деб топилган эди). Денгиз ҳудудининг бошқа қисмларига даъвогар давлатлар - Бруней, Индонезия, Малайзия, Филиппин ва Ветнам ҳисобланади.

Киритилди: 23:25 20.02.2025. Ўқилди: 1895 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!