Хитой Халқ озодлик армияси сешанба куни Тайванга 17 та жанговар самолёт ва бешта ҳарбий кема жўнатди, дейилади орол мудофаа вазирлиги кундалик ҳисоботида.
“Соат 17:00 (Тошкент вақти билан 14:00) ҳолатига кўра, Тайвань қуролли кучлари Тайвань атрофидаги денгиз ва ҳаво бўшлиғида патрул хизматини амалга оширган Хитой Халқ озодлик армиясининг 17 та самолёти ва 5 та кемасини аниқлади”, — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, 10 та самолёт Тайвань бўғозининг “ўрта чизиғи”ни кесиб ўтган, жумладан, тўртта CU-30 қирувчиси , учта J-11, иккита J-16 ва битта Y-8 электрон разведка самолёти.