Хитой ҳукумати АҚШнинг айрим товарларига 125 фоизлик божни тўхтатиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бундай ташаббусга ўзаро савдо чекловлари туфайли иқтисодий йўқотишлар сабаб бўлмоқда.
Расмийлар тиббий асбоб-ускуналар ва этан каби баъзи саноат кимёвий моддаларига қўшимча тўловларни бекор қилишни кўриб чиқмоқда, деди манбалар.
Самолёт лизинг тўловларини божлардан озод қилиш имконияти ҳам муҳокама қилинмоқда. Дунё бўйлаб кўплаб авиакомпаниялар цингари, Хитой авиаташувчилари ҳам ўзларининг бутун паркига эгалик қилмайдилар ва баъзи самолётларни учинчи шахслардан ижарага олишади. Шу сабабли, қўшимча божни ҳисобга олган ҳолда тўловлар молиявий жиҳатдан имконсиз бўлиб қолади.
Хитой апрель ойи бошида электроникани Хитой импортидан 145% тарифдан озод қилган Қўшма Штатларнинг шунга ўхшаш ҳаракатларини кўриб чиқмоқда.