Бугун 16 ноябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Хитой АҚШни «соя дипломатияси» орқали яна бир бор ортда қолдирди

Хитой АҚШни «соя дипломатияси» орқали яна бир бор ортда қолдирди

Октябрь ойининг охирида АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан Америка қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига қўйилган айрим божларни камайтириш ва Хитой томонидан харидларни кўпайтириш бўйича келишган эди.

📌 Соя АҚШ фермерлари учун асосий экспорт маҳсулотларидан биридир. Трампнинг айтишича, январ охиригача АҚШ 12 миллион тонна соя экспорт қилиши керак.

«Фермерларимиз жуда хурсанд бўлади!», — деб ёзган эди Трамп Truth Social’d a.

Бироқ АҚШ ОАВлари фермерлар орасидаги ноқониқлик ва статистик маълумотлар Хитой амалда соя харидларини оширмаганини кўрсатмоқда. Trade Data Monitor ва CSIS ҳисобларига кўра, Трампнинг тариф сиёсати туфайли йил бошидан буён Хитойга аграр экспорт 73% га (6,8 млрд долларга) камайган. Соя етказиб бериш 50% га қисқаргани боис кўплаб фермерлар ҳатто ҳосил йиғиш учун маблағ топа олмаган.

Таҳлилчиларнинг айтишича, Си Цзиньпин Трампнинг биринчи президентлик муддатида ҳам ишлаган ҳийлани яна қўлламоқда — «соя боблари ҳийласи». 2018 йилда Еврокомиссия собиқ раиси Жан-Клод Юнкер Трампни хушнуд қилиш учун Европа АҚШ соясини кўп миқдорда харид қилади деб ваъда берган, аммо бу ҳақда қарор қабул қилиш ундаги ваколат эмас эди. Натижада Европа битта ҳам соя харид қилмаган.

Bloomberg маълумотларига кўра, Пекин ҳам худди шу усулни ишлатмоқда — ваъда беради, аммо амалда АҚШдан олдинги миқдордан кўпроқ соя сотиб олмаяпти. Чунки Хитойга эндиликда Америка сояси керак эмас.

Трампнинг божларидан кейин Пекин:

  • янги етказиб берувчилар топди,

  • улкан соя захираси тўплади.

Reuters ёзишича, Хитойда ҳозир соя профицити мавжуд: порт омборлари тўлиб кетган, давлат захиралари тўла. Шу билан бирга, Америка соясига ҳануз 13% бож қўлланилади, бу эса Хитой бозорида уни ноқулай қилади.

Киритилди: Бугун 16:55. Ўқилди: 400 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!