Дональд Трамп 10 мартдан бери Эрон билан сулҳ тузиш имкониятларини изламоқда. Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўмондон ўринбосари Али Фадавий маълум қилди.
Фадавийнинг таъкидлашича, бу ҳолат Эрон томонидан кўрсатилаётган босим билан боғлиқ.
У шундай деди:
“Нега? Биз томонимиздан унга кўрсатилаётган босим сабабли. Агар душман урушда ғалаба қозонганида, бутун дунё бўйлаб сулҳ эълон қилиш учун воситачилар изламаган бўларди”.