Бугун 12 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Исроилда ракета зарбасидан ҳалок бўлган асли ўзбекистонлик эркакнинг шахси очиқланди

Исроилда ракета зарбасидан ҳалок бўлган асли ўзбекистонлик эркакнинг шахси очиқланди

Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан маълум қиламизки, ҳалок бўлган 62 ёшли Рустам Гуломов Ўзбекистонда туғилиб вояга етган. У 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиққан бўлиб, сўнгги 14 йил давомида Исроилда яшаб келган ва мазкур давлат фуқаролигини олган.

Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг Исроилдаги Элчихонаси марҳумнинг оила аъзоларига ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

11 март ҳолатига кўра, Ўзбекистон фуқаролари жароҳат олгани ҳақида Элчихонага хабар келиб тушмаган.

Айни пайтда Исроил ҳудудида вазият кескинлигича сақланиб қолаётганини инобатга олган ҳолда, Элчихона ушбу мамлакатда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ёки доимий яшаб келаётган барча ватандошларимизни ўз ҳаёти ва соғлиғини асраш мақсадида огоҳлантириш сигналларига жиддий муносабатда бўлишга ва хавфсизлик талаб ва қоидаларига қатъий риоя қилишга яна бир бор чақириб қолади.

Киритилди: 23:14 11.03.2026. Ўқилди: 700 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!