Бугун 11 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Можтаба Хоменей жароҳат олдими?

Можтаба Хоменей жароҳат олдими?

Эрон президенти Масуд Пезешкианнинг ўғли Юсуф Пезешкиан Эроннинг янги Олий Раҳбари Можтаба Хоменейнинг соғлиғи ҳақидаги миш-мишларни рад этди.

Бу ҳақда у ўзининг Телеграм-каналида эълон қилди.

"Мен Можтаба Хоменейнинг жароҳати ҳақидаги хабарни эшитдим. Унга яқин дўстларидан сўрадим. Улар унинг соғлом ва ҳеч қандай муаммоси йўқлигини айтишди", деб ёзган президентнинг ўғли.

ОАВнинг аввалги хабарларида Можтаба Хоменейнинг Эронга қарши АҚШ-Исроил операциясининг биринчи кунида (28 февраль) жароҳат олгани айтилган эди.

Киритилди: Бугун 16:50. Ўқилди: 656 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!