Бугун 12 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Бекободда 11-синф ўқувчиси ўлдирилди: Бош прокуратура баёноти

Бекободда 11-синф ўқувчиси ўлдирилди: Бош прокуратура баёноти

Бекободда мактаб ўқувчиси пичоқланди ва вафот этди. Бош прокуратура ҳодиса бўйича баёнот берди.

2026 йил 5 март куни Бекобод шаҳрида бир неча вояга етмаган шахслар ўртасида келиб чиққан оғзаки жанжал давомида улардан бири ошхона пичоғи билан жабрланувчининг ўнг ва чап кўкрак қисмларига жароҳат етказган.

Жабрланувчи тиббиёт муассасасига олиб борилган бўлса-да, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жабрланувчига пичоқ билан тан жароҳати етказишда гумонланаётган вояга етмаган шахс процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади, дейилади хабарда.

Киритилди: 21:52 11.03.2026. Ўқилди: 728 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!