Бугун 7 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Хитой АҚШ билан “ҳар қандай урушга” тайёрлигини эълон қилди

 Хитой АҚШ билан “ҳар қандай урушга” тайёрлигини эълон қилди

Пекин Трамп томонидан жорий этилган янги божхона тарифларига шундай жавоб қайтарди.

"Агар уруш – бу АҚШ хоҳлаётган нарса бўлса, тариф уруши, савдо уруши ёки бошқа ҳар қандай турдаги уруш бўлишидан қатъи назар, биз охиригача курашишга тайёрмиз," дейилади Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Хитой ТИВ вакили Трампнинг фентанил гиёҳванд моддасининг етказиб берилишини тарифларнинг сабаби сифатида кўрсатишини "ачинарли баҳона" деб атади. Унинг сўзларига кўра, Пекин Вашингтонга бу муаммони ҳал қилишда ёрдам бериш учун қатъий чоралар кўрган, бироқ АҚШ бунга жавобан Хитойни "жазолаш", "босим ўтказиш" ва "шантаж қилиш" йўлини танлаган.

Эслатиб ўтамиз, Трампнинг қароридан сўнг Хитой ҳам дарҳол Қўшма Штатлар маҳсулотларига нисбатан импортига божларини оширган эди.

Киритилди: 09:52 06.03.2025. Ўқилди: 1321 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!