Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Херсонда «тез ёрдам» машиналари ўғирлаб кетилди

A A A
Херсонда «тез ёрдам» машиналари ўғирлаб кетилди

Бу ҳақда Украина соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Алексей Яременконинг миллий телемарафондаги нутқига таяниб, “RBK-Ukraina” хабар бермоқда.

Унинг қайд этишича, Херсон вилоятида жами 23 та тиббиёт муассасаси, жумладан, 15 та амбулатория вайрон қилинган. Бундан ташқари, машиналар ҳам ўғирланган.

Яременконинг таъкидлашича, ҳозирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан сотиб олинган 8 та янги тез тиббий ёрдам машинаси Херсон вилоятига етказилган ва яқин кунларда у ерга яна бир машина юборилади.

Эслатиб ўтамиз, Херсон ва минтақадаги оғир хавфсизлик вазияти ҳамда инфратузилма билан боғлиқ муаммолар туфайли аҳолига қишда мамлакатнинг хавфсиз ҳудудларига кетиш тавсия этилмоқда.

Киритилди: 20:24 22.11.2022. Ўқилди: 2514 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!