«Барселона» клуби собиқ яримҳимоячиси ва устози Хави Эрнандес фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин эди, деб хабар беради Via Times of India.
Манбага кўра, 45 ёшли мутахассис Ҳиндистон бош мураббийлигига ўзини таклиф қилган. Аммо томонлар маош масаласида келиша олишмаган.
ФИФА рейтингида 133-ўринни эгаллаб турган ҳиндлар Хавига унинг моливий талабларини қаноатлантира олмасликларини маълум қилишган.
Эслатиб ўтамиз, мураббий 2024 йил ёзида Каталония клубидан истеъфога чиқарилганидан бери ишсиз бўлиб турибди.