Ҳиндистоннинг нефтни қайта ишлаш заводлари АҚШ санкцияларидан вақтинчалик истисно доирасида сотиб олинган Эрон нефти учун Хитой юанида ҳақ тўлашни бошлади. Тўловлар Мумбайдаги ICICI Bank орқали амалга ошириляпти.
Трейдерларнинг сўзларига кўра, Теҳронга қарши узоқ йиллик санкциялар туфайли тўловларни ташкил этишдаги қийинчиликлар кўплаб харидорларни тўхтатиб қолган эди.
Яқинда Ҳиндистоннинг энг йирик давлат нефт корпорацияси — Indian Oil Corp (IOC) Эрондан 2 миллион баррел нефть сотиб олди. Бу охирги етти йил ичида Ҳиндистон томонидан амалга оширилган илк харид бўлиб, юкнинг умумий қиймати тахминан 200 миллион долларни ташкил этган. Юан орқали тўлов тизимидан фойдаланиш санкциялар шароитида молиявий операцияларни амалга ошириш учун муқобил йўл сифатида кўриляпти.