Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Хантер Байден АҚШни тарк этди: Собиқ президентнинг ўғли миллионлаб қарзларини тўлай олмаслигини билдирди

Хантер Байден АҚШни тарк этди: Собиқ президентнинг ўғли миллионлаб қарзларини тўлай олмаслигини билдирди

АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденнинг ўғли Хантер Байден 17 миллион доллар миқдоридаги қарзини тўлай олмаслиги ҳақидаги баёнотлар фонида ўз фаолиятини тўхтатиб, мамлакатни тарк этди. Бу ҳақда Daily Mail нашри унинг адвокати Барри Коберн томонидан Вашингтон судига тақдим этилган ҳужжатга таяниб хабар бермоқда.

Мазкур ҳужжат Хантер Байденнинг собиқ «Winston & Strawn» юридик фирмаси билан боғлиқ иши доирасида тақдим этилган.

«Жаноб Байден чет элда яшамоқда... у қарзни тўлашга қурби етмайди», — дейилади суд ҳужжатида.

Ҳимоя томонининг маълумотларига кўра, Хантер Байден юристлар олдидаги 50 минг доллардан ортиқ қарзини ҳам тўламаган.

Киритилди: 19:02 10.04.2026. Ўқилди: 1129 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!